...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда 23 йил ишлаган машҳур шифокор Ўзбекистонга келди


16:29, 30.05.2018 Жамият
 6 754

Соғлиқни сақлаш вазири АҚШнинг таниқли шифокори Жолдас Қулжонов билан учрашди.

Ўзбекистон Cоғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов АҚШнинг етакчи клиникаларидан бири — Сент-Луис университетининг Ортопедик жарроҳлик департаменти раҳбари, таниқли мутахассис, Жолдас Қулжонов билан учрашди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Машҳур шифокор Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт соҳасига қаратаётган эътибори, ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни аҳолига янада яқинлаштириш борасида олиб бораётган оқилона сиёсатини алоҳида эътироф қилди. 2017 йил бошида Шавкат Мирзиёевнинг хорижда фаолият олиб бораётган малакали шифокорларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича берган топшириғи, шу асосда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли юзга яқин тиббиёт мутахассиси Ўзбекистонга қайтганини мамнуният билан қайд этди.
 
Қулжонов шунингдек, кўплаб ватандошларимиз қатори мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдор бўлиш, билим ва тажрибасига таяниб, мамлакатимиз тиббиёти ривожига ҳисса қўшиш, давлатимиз раҳбарининг эзгу даъватларига “лаббай” дея жавоб беришга доимо тайёр эканини билдирди.
 
Маълумот учун, Жолдас Қулжонов асли нукуслик бўлиб, 1989 йилгача Никарагуада ва “Пахтакор”  футбол клуби шифокори сифатида фаолият юритган. 1989—1995 йилларда Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникасининг травматология ва ортопедия бўлими  раҳбари бўлиб ишлаган. Ўшандан буён тажрибали травматолог-ортопед АҚШда фаолият кўрсатмоқда.
 
У айни пайтда АҚШда йилига 700 дан зиёд энг мураккаб операцияларни муваффақиятли ўтказиш билан бирга, университет клиникасида қатор давлатларнинг травматолог-ортопедларига таълим беради, дунёнинг нуфузли тиббиёт марказларида маҳорат дарслари олиб боради. Жолдас Қулжонов беш маротаба АҚШда йилнинг энг яхши шифокорларидан бири сифатида эътироф этилган. У Ўзбекистонда мўлжаллаган катта ишларининг бошланиши сифатида шу йилнинг 23 июнь–3 июль кунлари Сент-Луис ва Сан-Диегодаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказларидаги нуфузли нейрохирург, нейрофизиолог, уролог, травматолог-ортопед ва бошқа шифокорлар гуруҳларининг Ўзбекистонга ташрифини амалга оширишини  билдирди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жолдас Қулжонов АҚШ Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар