Жорий йил июнь ойида қочоқларни киритишга қўйилган 120 кунлик тақиқ ижобий натижаларни кўрсатган.
Таъкидланишича, жорий йил июнь ойида қочоқларни киритишга қўйилган 120 кунлик тақиқ ижобий натижаларни кўрсатган. Бу тақиқ мамлакат хавфсизлигини янада кучайтирган.
24 октябрь куни АҚШ президенти қўшма штатлар ёрдамга муҳтожларни ҳимоя қилишга тайёр эканлигини маълум қилиб, мамлакатга қочқинлар қабул қилишни тиклашга қарор қилди.
Айтиш керакки, янги ҳужжатда айрим мамлакатлардан келадиган қочоқларга нисбатан қатъий чекловлар қўйилган. Қочқинлар ва уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган текширувдан ўтадилар.
Бундай чоралар “юқори хавф”га эга 11 мамлакат фуқароларига тегишли. Аммо бу қайси мамлакатлар эканлиги ошкор этилмаган.