Машъалани 31 октябрь куни “Манчестер Юнайтед”нинг жанубий кореялик собиқ футболчиси Пак Чи Сун қабул қилиб олади.
Олимпиада рамзи ҳисобланган машъала 2129 км масофани босиб ўтади, машъалани 8 кун давомида 505 нафар спортчи кўтаради ва 31 октябрь куни Афинадаги “Панатинаикос” стадионида Пхёнчхан вакилларига топширилади.
Машъалани “Манчестер Юнайтед” клубининг жанубий кореялик собиқ футболчиси Парк Жи Сун қабул қилиб олади.
Шундан сўнг, машъала шарққа томон 8,5 км масофада олиб ўтилади ва 1 ноябрь куни, яъни Олимпиада бошланишига 100 кун қолганида Жанубий Кореяга олиб борилади.
Шунингдек, машъала Жанубий Кореянинг йирик шаҳарлари бўйлаб олиб юрилади ва жами 2018 км масофани босиб ўтиб, 9 февраль арафасида олимпия ўтказиладиган шаҳарчага етказилади.
Маълумот учун, Олимпиада ўйинлари 2018 йилнинг 9 февралидан 25 февралига қадар Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, машъалани сўнгги марта грециялик чанғичи Апостолос Ангелес 2014 йилги қишки олимпиадада ёққанди.