...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Хитой билан “унумли” ҳамкорлик қилиш тарафдори


11:08, 10.11.2017 Олам
 2 140

Оқ уй раҳбари Осиё мамлакатлари бўйлаб ташрифлари доираси 8 ноябрь куни Пекинга келган эди.

АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин билан олиб борган музокараларини жуда унумдор бўлди, дея таърифлади.
 
АҚШ Президенти ўзининг Twitter’даги саҳифасида “Си Цзиньпин билан ўтказган музокараларим савдо соҳасида ҳам, Шимолий Корея масаласида ҳам жуда унумдор бўлди, у ўз халқининг жуда қудратли ва ҳурматга сазовор вакили”, деди Трамп.
 
Оқ уй раҳбари Осиё мамлакатлари бўйлаб ташрифлари доираси 8 ноябрь куни Пекинга келди. Ташриф доирасида икки мамлакат умумий қиймати 250 млрд АҚШ долларига тенг қатор савдо келишувларини имзолашди, дея хабар берди РИА ахборот агентлиги.
 
Трамп ва Си Цзинпинь 300 та Boeing самолётларини етказиб бериш бўйича қиймати 37 млрд АҚШ долларига тенг шартномани имзоладилар. АҚШ Президентининг айтишича, у АҚШ ва Хитой алоқаларини мустаҳкамлаш ниятида.
 
Ўз ўрнида КХДР раҳбари АҚШ билан ўзаро ҳурмат ва ўзаро манфаатга асосланган ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди. “Муносабатларимиз нафақат икки мамлакат манфаати учун, балки бутун жаҳонда тинчликнинг барқарорлиги ва тараққиёти учун хизмат қилади”, деди Си Цзинпинь.
 
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп бундан аввалроқ Япония ва Жанубий Корея мамлакатларида расмий ташриф билан бўлган эди.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Дональд Трамп Си Цзинпинь Музокаралар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!