...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Эронга янги келишув шартларини эълон қилди


16:34, 22.05.2018 Олам
 2 985

Помпео Эрон Суриядаги барча кучларини олиб чиқиб кетиши зарурлигини таъкидлади.

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Эрон билан янги келишув тузиш шартларини маълум қилди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
 
Давлат Департаменти раҳбарининг айтишича, расмий Теҳрон уранни тўйинтириш ва плутоний билан ишлашни бутунлай тўхтатиши керак. Шунингдек, Эрон баллистик ракеталарни тарқатиш ва келажакда ракеталар яратишдан воз кечиши лозим. Шу билан бирга, расмий Теҳрон Яқин Шарқдаги террорчилик гуруҳларини қўллаб-қувватлашни тўхтатиши керак.
 
Помпео Эрон Суриядаги барча кучларини олиб чиқиб кетиши зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, расмий Вашингтон расмий Теҳронни музокаралар столига олиб келиш учун жиддий молиявий босим ўтказади.
 
Аввалроқ, АҚШ Эрон билан тузилган ядро келишувидан чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Эрон Майкл Помпео 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!