...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ долларининг курси яна ошмоқда...


11:10, 26.10.2017 Жамият
 3 960

Бугун валюта биржасидаги курс 8084 сўмни ташкил қилмоқда.

Бугун валюта-конвертация соҳасида ислоҳотлар амалга оширилиши жараёни тезлашиб, аҳоли валютани эркин сотмоқда ҳамда валютани халқаро тўлов карточкаларига истаган миқдорда сотиб олмоқда.
 
Валюта курсининг ислоҳотлар бошланганидаги қарийб бир ойлик пасайиш даври ўз ниҳоясига етиб, октябрь ойининг ўрталаридан бошлаб Марказий банк курси (8069,61 сўм) ва Валюта биржасида курснинг (8084 сўм) кўтарилиши кузатилмоқда.
 
6 сентябрдан бошлаб валюта биржасидаги савдоларда АҚШ доллари курсининг узлуксиз пасайиши кузатилган эди, бироқ 17 октябрь кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини маълум қилиб, АҚШ долларининг курси (8058,77 сўм) ошганини маълум қилган эди.
 
Валюта биржасида валютани сотиш таклифи сезиларли даражада ортгани сабабли АҚШ долларининг курси тушган эди. Фуқаролар ва экспортчилар валютани сотди. Октябрь ойидан бошлаб эса АҚШ долларининг курси кўтарилишда давом этмоқда. Буни валюта сотиб олиш учун ўз маблағларини йўналтирган импортчилар эҳтиёжининг ортганида дея баҳолаш мумкин.
 
Бу кетишда (тахминларга кўра) курс дастлаб ўрнатилган 8100 лик маррадан ҳам ўтиши турган гап. Нақд хорижий валютани сотишнинг йўлга қўйилиши эса ушбу вазиятни нормаллаштириши мумкин.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Валюта курси Доллар нега ошмоқда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар