...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик боксчилар Қозоғистондан медаллар шодаси билан қайтишди


10:51, 26.10.2017 Спорт
 2 434

Мусобақада Ўзбекистондан ташқари Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон мамлакатларининг боксчилари ҳам иштирок этишди.

Жорий йилнинг 17–21 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Аксай шаҳрида бўлиб ўтган “Достык-дружба” ХХ халқаро турниридан 2000–2001 йилларда туғилган ўзбекистонлик боксчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Натижаларга кўра, Ўзбекистондан борган боксчилар Қозоғистонда 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишган.
 
  • Асадбек Шодибоев 64 кг олтин.
  • Иқболжон Муродов 91 кг олтин.
  • Жамшидбек Махамадалиев 91+ олтин.
  • Умиджон Ғаниев 46 кг кумуш.
  • Мухаммадмусо Абдурахмонов 49 кг кумуш.
  • Бекзод Исадуллаев 52 кг бронза.
  • Абдулазиз Одилов 56 кг бронза.
 
Маълумот учун, ушбу мусобақада Ўзбекистондан ташқари Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон мамлакатларининг боксчилари ҳам иштирок этишди. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистонлик боксчилар Қозоғистондаги мусобақалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!