2017 йил январь ойидан истеъфода бўлган Жон Керри янги ишни бошлайди.
“Жон Керрининг тинчликпарварлиги Карнеги Фонидининг олдига қўйган вазифалари билан мос келади”, дейди президент Бёрнс.
Бундан ташқари, у Керрининг тажрибаси, айни дамда, ҳар қачонгидан ҳам керакли эканини таъкидлаб ўтди. Собиқ давлат котиби ташкилот тизимида халқаро муносабатларда пайдо бўлаётган можароларнинг ечими ва атрофдаги таҳдидларни ўрганади.
Аввал, Керри Йель Университетидаги таълим дастурини бошқариши мумкинлиги ҳақида хабар тарқаган эди. 2013 йил февраль ойида иш бошлаган Жон Керри тартиб бўйича 68 Давлат департаменти котиби ҳисобланади.