...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жон Керри АҚШ Ўзбекистоннинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини қўллаб-қувватлашини айтди


15:05, 14.12.2016 Жамият
 2 377

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Шавкат Мирзиёевга самимий тилаклар битилган табрик юборди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президентлик сайловида ғолиб бўлганидан сўнг унинг номига турли давлат раҳбарлари ва расмийлари томонидан табриклар кела бошлади. Россия раҳбари Владимир Путин энг биринчи бўлиб табрик йўллади. Қутловлар бугунги кунга қадар давом этиб келмоқда.
 
13 декабрь куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри ҳам Шавкат Мирзиёевга самимий тилаклар битилган табрик юборди.
 
“Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан чин дилдан табриклайман. Америка Қўшма Штатлари бундан буён ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги 25 йиллик дўстликни мустаҳкамлаш, ўзаро муносабатларнинг барча соҳалари бўйича ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантириш тарафдори. Ўзбекистон суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини қўллаб-қувватлашимизни таъкидлашни истардим”, деб ёзилган табрикда.
 
АҚШ Давлат котиби Жон Керри Шавкат Мирзиёевнинг Президент вазифасини бажарувчи сифатида амалга оширган ишларини қадрлашини, Президент сифатида эса улкан муваффақиятларга эришишига ишонишини айтиб ўтган. 
 
Жон Керри қутлов сўнггида Америка халқи номидан Ўзбекистон халқига самимий табриклар йўллаган ва Ўзбекистонга тинчлик, фаровонлик тилаган.
 
Эслатиб ўтамиз, 9 декабрь куни АҚШ Президенти Барак Обама ҳам Шавкат Мирзиёевга табрик мактубини юборган эди. Табрикда Обама икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожланишига умид билдирган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Жон Керри Табрик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар