АҚШ давлат котиби Россияга Сурия муаммосини кўриб чиқиш учун келган эди
"Дунё мисли кўрилмаган инқирозларга дуч келди. Ўтган асрда собиқ Иттифоқ ва АҚШ Иккинчи жаҳон урушида бирга жанг қилдилар ва бу фашизмга қарши курашишда катта роль ўйнади", - дейди Керри
АҚШ давлат котибининг сўзларига кўра, Москва ва Вашингтон шафқатсиз экстремизмга қарши бирга кураша оладилар. Бу тарихга ҳамжиҳатликдаги муҳим ҳисса бўлиб хизмат қилади.
Россия 2015 йилнинг 30 сентябридан жорий йилнинг 14 мартига қадар Сурия ҳудудида ҳарбий ҳаво операцияларини олиб борди. АҚШ бошчилигидаги 40та давлатдан иборат коалиция 2014 йилнинг ёзидан буён Сурия ва Ироқда ҳаво операцияларини амалга оширмоқда.
Москва бир неча бор Сурияда аксилтеррор гуруҳ тузишнинг долзарблигини таъкидлаб ўтган эди. Россия ўтган йилнинг сентябрида БМТнинг Бош ассамблеясида чиқиш қилиб, терроризмга қарши курашишда "антигитлер коалициясига ўхшаш" бирикма тузишни таклиф қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ давлат котиби Жон Керри 23 март, чоршанба куни Россияга ташриф буюрган эди.