...
МЕНЮ
ONLINE TV

ДАИШ янги видео мурожаатда Трампнинг суратидан фойдаланди


19:33, 25.03.2016 Олам
 4 912

ДАИШ янги видео мурожаатда Трампнинг суратидан фойдаланди

ДАИШ террористлари АҚШ президентлигига номзодлардан бири Дональд Трамп суратини Бельгиядаги терактлар ҳақидаги видеода ишлатди.  Бу ҳақда "Newsweek" хабар берди.

Маълумотларга кўра,  жангарилар ўзларининг видео орқали мурожаатларида Трампнинг фотографиясидан фойдаланиб, сўзларидан иқтибос келтирди: "Брюссель йигирма йил олдин жаҳоннинг энг чиройли шаҳарларидан бири эди.  Ҳақиқатан ҳам,  шаҳар ҳайратланарли ва хавфсиз эди. Ҳозир эса у даҳшатлар шоусига айланиб қолди".

Террористлар томонидан қилинган видео мурожаатда Европада яна қўпорувчилик ҳаракатини амалга оширишни айтдилар. Видеода Брюсселдаги терактнинг тасвирга олинган кадрлари ҳам кўрсатилган.

Хабарга кўра,  аввалроқ ДАИШ жангарилари ижтимоий тармоқларда Германияга таҳдид қилганлар.

Эслатиб ўтамиз, 22 март, сешанба куни Брюсселдаги аэропорт ва метро бекатида тўртта портлаш юз берди. Воқеа юзасидан жавобгарликни ДАИШ террористик ташкилоти ўз бўйнига олди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:ДАИШ АҚШ Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!