...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ давлат котиби Россияга ташриф буюрди


23:46, 23.03.2016 Олам
 2 607

Россияда шунга умид қилмоқдаларки, Керрининг ташрифи икки томонлама алоқаларнинг яхшиланишига туртки беради.

23 март,  чоршанба куни  АҚШ давлат котиби Жон Керри Россияга ташриф буюрди.  Керри сўнгги бор 2015 йил декабрь ойида Москвага келган эди.  Унинг махсус самолёти Внуково-2 аэропортига келиб қўнди, дея ТАСС хабар берди.
 
Ташриф давомида АҚШ давлат котиби Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар олиб боради. Бундан ташқари,  Россия президенти Владимир Путин билан учрашади.
 
Россия давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра,  24 март куни  Путин АҚШ давлат котиби билан Суриядаги вазиятни тартибга солиш ва Украина бўйича Минск шартномасининг бажарилишини муҳокама қилади. 
 
Россияда шу нарсага умид қилмоқдаларки,  Керрининг ташрифи икки томонлама муносабатларнинг нормаллашувига хизмат қилади.
 
“Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар мураккаблигича қолмоқда. Украинада бўлган инқироз туфайли икки давлатнинг ҳамкорлигига путур етди”, – дейилади Россия ТИВ сайтида.
 
Жон Керри Россияга ишчи ташриф билан келган Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашиши кутилмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия АҚШ Жон Керри Сергей Лавров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!