Керри ва Жони муҳожирлар қаршисида сўзга чиқар экан, асосий эътиборни моҳожирларга қарши маҳаллий аҳоли вакилларида юзага келаётган адоват масаласига тўхталди.
Керри Даллеснинг барча мусулмонлари жамияти (ADAMS) марказида нутқ сўзлашдан олдин мусулмонча саломлашди – “Ассалому алайкум”, деди ва йиғилганларни Рамазон ойи билан қутлади.
Унинг айтишича, муҳожирлар америкаликлар учун таҳдид эмас. Бошқа миллат ва дин вакилларини камситиш америкаликлар қадриятига тўғри келмайди.
Керри дунё бўйлаб сони тобора ошиб бораётган муҳожирлар ҳақида сўз юритар экан, шундай деди: “Агар биз дунёдаги барча муҳожирларни бир жойга йиғиб давлат ташкил қилсак, бу давлат жаҳонда аҳолиси жиҳатидан 22-ўринда бўлар эди”.
АҚШ давлат котиби чиқиш қилгандан сўнг, актриса Жоли ҳам нутқ сўзлади ва турли дин вакиллари орасида ифторликда қатнашаёганидан хурсандлигини билдирди.
Керри ва Жоли ўз чиқишида асосий эътиборни муҳожирларга қарши маҳаллий аҳолида пайдо бўлаётган адоватга қаратишди ва буни қоралашди.
“Барча одамлар тенг ҳуқули бўлиб туғилади”, дейди Жоли сўзи якунида.