...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ 7 та мусулмон давлат фуқароларига виза беришни чекламоқчи


10:54, 26.01.2017 Олам
 4 625

Дастлабки тахминларга кўра, 30 кунгача мусулмон давлатлари фуқароларига виза берилмайди.

АҚШ ҳукумати мусулмон аҳолидан иборат 7 та давлат фуқароларига виза беришни тўхтатмоқчи. Бу ҳақда “Associated Press” aгентлиги хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, аҳолисининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил қилувчи мамлакатлар фуқароларига виза беришни тақиқлаш ҳақидаги қарор камида 30 кун бўлган давр оралиғида амал қилади.
 
АҚШ президенти Дональд Трампнинг бу борадаги қарори лойиҳасида келтирилишича, бундай давлатлар қаторига Эрон, Ироқ, Ливия, Сомали, Судан, Сурия ва Яман киради.
 
Мазкур қарор ҳақидаги маълумотлар ошкор қилингач, бир қатор танқидларга учрашга ҳам улгурди. Хусусан, АҚШнинг собиқ бош котиби Мадлен Олбрайт Дональд Трампнинг бу ҳаракатига жавобан ислом динини қабул қилиб, мусулмон бўлишга тайёр эканлигини маълум қилди. У ўзининг Twitter’даги шахсий саҳифасига “Америка исталган миллат ёки дин вакилига очиқ бўлиши керак”, деб изоҳ қолдирди.  
Дурдона Расулова

Теглар:Виза АҚШ визаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!