...
МЕНЮ
ONLINE TV

Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақидаги хабар тасдиқланмади


16:38, 04.06.2018 Жамият
 6 592

Ижтимоий тармоқларда, норасмий ахборот саҳифаларида Анвар қори Турсуновнинг вафот этганлиги ҳақида мутлақо асоссиз ва ёлғон хабар тарқатилди

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакилиллиги бош имом-хатиби Анвар қори Турсуновнинг инсультни бошдан кечириб, шифохонага ётқазилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 4 июнь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент собиқ бош имом-хатиби Анвар қори Турсуновнинг вафот этганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати расмий баёнот берди.
 
“Бугун ижтимоий тармоқларда, норасмий ахборот саҳифаларида Анвар қори Турсуновнинг вафот этганликлари ҳақида мутлақо асоссиз ва ёлғон хабар тарқатилди”, дейилади хабарда.
 
Шунингдек, айни дамда Анвар қори Турсунов ҳаёт экани, бундан бир неча кун илгари инсульт касали билан шифохонага ётқизилгани ҳақида эслатиб ўтилган.
 
“Азиз юртдошларимизга тарқатилаётган хабарларга текширмасдан ишониб кетавермасликларини илтимос қиламиз. Устозимизга бу муборак кунларда Аллоҳ таолодан мукаммал шифо сўраб қоламиз. Дуоларингиздан умидвормиз”, дейилади хабарда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Анвар қори Турсунов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар