...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маст эркак онасини ўлдириб қўйди


16:19, 04.06.2018 Олам
 7 373

Жиноятчи воқеа жойидан қочиб кетган, ҳозирда у қидирилмоқда.

Ҳиндистонда маст эркак қари онаси товуқ пишириб бермагани учун уни ўлдириб қўйди. Бу ҳақда “The Times of India” хабар берди.
 
Ҳодиса кеча, 3 июнь куни мамлакат жанубидаги Андхра-Прадеш штатининг Бадепуран қишлоғида юз берган. 45 ёшли қишлоқ шифокори Бежжам Кишоре эрта тонгдан 80 ёшли онаси Бежжам Мариаммага товуқ олиб келиб, ундан пишириб беришини сўраган, ўзи эса дўконга ичимлик олишга чиқиб кетган.
 
Кўчадан ичиб, маст ҳолда қайтган эркак таом тайёр эмаслигини кўриб, онасига бақирган ва пичоқ билан зарба берган. Аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.
 
Кишоре жиноят жойидан қочиб кетган. Шовқинни эшитган қўшнилар полиция чақирган. Ҳиндистонликка нисбатан жиноий иш очилган, уни қидирувга беришган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ҳиндистон ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!