Об-ҳавода кузатиладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +15...+17, кундузи +31...+33 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ҳаво ўзгариб туради.
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +27...+32 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +30...+35 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво кечаси +15...+20, кундузи +33...+38 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +35...+40 даража бўлиб, 5-10 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +30...+35 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.