Анвар қори Турсунов 1958 йил 21 ноябрда Тошкент шаҳри Ҳамза туманида хизматчи оиласида туғилган.
Микроинсультни бошидан кечирган Анвар қори Турсунов жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди. У айни дамда жонлантириш бўлимида ва тез орада палатага олиниши кутилмоқда. Унинг саломатлиги кун сайин тикланмоқда, ортиқча хавотир ва шов-шувга ўрин йўқ.
Маълумот ўрнида, Анвар қори Турсунов 1958 йил 21 ноябрда Тошкент шаҳри Ҳамза туманида хизматчи оиласида туғилган.
1966-1976 йилларда Ҳамза туманидаги 198-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олган.
1981 йил Тошкент Давлат университетининг филология факультетини, 2001 йил Тошкент ислом институтини тамомлаган.
1981-1984 йй. – “Ёшлик” журналида муҳаррир
1984-1987 йй. – Ўзбекистон Фанлар Академияси илмий ходими
1987-1989 йй. – Тошкент шаҳар, Абдулла Қаҳҳор уй музейи илмий ходими
1989-1994 йй. – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги таржима ва адабий алоқалар маркази Шарқ адабиёти бўйича катта муҳаррири
1994-1999 йй. – Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Янгиобод” жоме масжиди имом-хатиби
1999-2015 йй. – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ҳамда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани “Хўжа Ахрор Валий” жоме масжиди имом-хатиби
2015 йилдан – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ҳамда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Анвар қори Турсуновнинг тез орада оёққа туриб, яна фаолиятини давом эттиришини тилаб қоламиз.