Брэдли Лоури нейробластома касаллиги билан узоқ кураш олиб борганди.
Англиянинг “Эвертон” клуби марҳум Брэдли Лоури хотирасига хайрия учрашувини ўтказиши ҳақида эълон қилди. Ўйин 3 сентябрь куни Ливерпуль шаҳрида жойлашган “Гудисон Парк” стадионида бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, шифокорлар 6 ёшли болакайда нейробластома касаллигининг юқори даражадаги ўсимтаси борлигини аниқлашган. Касаллик асосан асаб тизимини ишдан чиқаради. Бу турдаги ўсимта ёш болаларда кўпроқ учрайди. Брэдли Лоури эса касаллик билан узоқ кураш олиб борди.
Болакай ўтган мавсум Англия премьер лигаси жамоалари ва футболчилари томонидан қўллаб-қувватланганидан сўнг барчага танилган бўлиб, унинг тўсатдан вафот этиши бутун англияликлар кўз ёшларига сабаб бўлди.