...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ангела Меркелнинг қабулхонасига чўчқа калласи ташлаб кетилди


10:29, 16.05.2016 Олам
 4 057

Чўчқа калласи билан бирга мактуб ҳам топилган. Унда Меркель боплаб ҳақорат қилингани айтилмоқда.

Германия канцлери Ангела Меркелга тегишли сайлов округларидаги қабулхоналардан бирига ҳақоратли сўзлар битилган мактуб билан бирга чўчқа калласини ташлаб кетилган. Германия полицияси айни дамда бу ишга қўл урган кимсаларни қидирмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Ҳуқуқ-тартибот органларининг маълум қилишларича, чўчқа калласи шанба куни эрталаб топилган.  Полициячилар Меркелга қолдирилган хатда нималар битилганини ошкор қилганича йўқ. Улар мактуб шахсан канцлерга аталганини маълум қилишган, холос.
 
Айни пайтда Ангела Меркелга нисбатан қилинган ҳақорат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
 
Ўтган вақт давомида Яқин Шарқдан Германияга кириб келган миллиондан ортиқ моҳожирлар устидан олиб борган сиёсати сабаб мамлакатда Меркелнинг мавқеи тушиб кетди. Шу сабаб унга қарши фикрлар ортиб бормоқда, дейилади хабарда.  

Теглар:Ангела Меркель Мигрантлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!