Хонанда Озода Саидзода 2014 йилда 10 та қўшиқни ўз ичига жамлаган “Эътироф эт” номли мусиқий альбомини тақдим этганди
“Ҳурматли “яхшилар”, асоссиз гап тарқатаверманглар энди...”, деб ёзади Озода Саидзода.
Хонанданинг лицензияси борлигини билган кўплаб мухлислар ижтимоий тармоқлар орқали Озодага омад тилаб, уни қўллаб-қувватлашмоқда.
Аксарият интернет фойдаланувчилари унинг концертлари ва қўшиқларини соғинганини ёзиб қолдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, хонанда Озода Саидзода 2014 йилда 10 та қўшиқни ўз ичига жамлаган “Эътироф эт” номли мусиқий альбомини тақдим этганди.
Маълумот учун, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан хонанда Озода Саидзодага берилган лицензия 2017 йилнинг 26 апрелига қадар амал қилади.