...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ангела Меркелга помидор улоқтиришди


07:53, 06.09.2017 Олам
 2 976

Германия канцлери бу ҳодисага деярли эътибор қаратмади. У ўзини босиқ ҳолда тутди.

Германия жанубидаги Гейдельберг шаҳрида бундестаг сайлови олдидан учрашув ўтказилди. Сайловолди кампанияси вақтида сўзга чиққан Германия канцлери Ангела Меркель турган саҳнага номаълум кимсалар помидор улоқтиришди. Бу ҳақда “Spiegel” журнали хабар бермоқда.
 
Полиция саҳнага 2 та помидор отилганлигини тасдиқлади. Ангела Меркелга 2 томчи помидор суви етиб борди. Унинг ёнида турган бошловчи ҳам помидор сабаб “жабрланди”.
 
Ангела Меркель мазкур ҳолатга ўта босиқлик билан муносабат билдирди. У бошловчига рўмолчасини ҳам узатди. Саҳнага помидор улоқтирилишидан сал аввал у ўз сўзини якунлаган эди.
 
Ҳозирча айбдорлар аниқланмади. Эслатиб ўтамиз, Германия бундестагига сайлов шу йилнинг 24 сентябрида ўтказилади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Германия Ангела Меркель 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!