...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андреа Бочеллининг Тошкентдаги илк концертига Алишер Усмонов ҳомийлик қилади


18:36, 23.05.2017 Шоу-бизнес
 3 743

Дунёга машҳур афсонавий италян қўшиқчиси Андреа Бочелли биринчи маротаба Тошкентда концерт беради.

Дунёга машҳур афсонавий итальян қўшиқчиси Андреа Бочелли биринчи маротаба Тошкентда концерт беради. Унинг яккахон концерт дастури жорий йилнинг 8 июнь куни соат 19:30 да “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтади.
 
Дастур Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Алишер Усмонов ҳомийлигида ташкил этилмоқда.
 
Концерт дастури икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи бўлимда Бочелли классик асарлар – энг таниқли опера арияларини ижро этади, иккинчисида эса қўшиқчининг энг машҳур хит тароналари жаранг сочади.
 
Маълум қилинишича, чипталар сарой кассаларида 150 000 сўмдан 1 500 000 сўмгача сотилмоқда.
 
Маълумот учун, Андреа Бочелли 1958 йилнинг 22 сентябрь куни Италиянинг Пиза шаҳри яқинидаги Лаятико қишлоғида дунёга келган.
 
Хонанда болалигидан глаукома – кўриш қобилияти билан боғлиқ касалликдан азият чеккан. 12 ёшида футбол ўйини вақтида бошига коптокдан зарба олгани туфайли 27 марта операция қилинади ва бутунлай кўзи ожиз бўлиб қолади.
 
Бироқ бу нуқсон унинг ҳаётда ўз ўрнини топишига ҳеч қандай ҳалал бермади. Андреанинг сеҳрли овози илк чиқишлариданоқ санъат ихлосмандлари ва танқидчилар эътиборига туша бошлади. Сара Брайтман билан 1996 йилда куйланган “Time to Say Goodbye” дуэти эса уни машҳурлик чўққисига олиб чиқди.
Сумбула

Теглар:Андреа Бочелли Тошкентда концерт Алишер Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!