Олимлар Италия дунёнинг энг соғлом мамлакатлари рейтингида етакчи ўринни эгаллашини мамлакатдаги тиббиётнинг юқори сифати сабаб дея ҳисоблашмоқда.
Иккинчи ўринни Исландия, учинчи ўринни эса Швейцария қўлга киритди.
Мутаҳассисларнинг маълумотларига кўра, Италияда туғилган чақалоқнинг 80 ёшгача яшаш имконияти бор. Бу ерда қарилик ёшига етиш анча осон. Рейтингни тузишда экспертлар 163 мамлакат ҳақидаги турли маълумотларга асосландилар ва умрнинг узоқлиги, ўлим сабаблари ҳамда юкори қон босими, семизлик, нотўғри овқатланиш ва тоза сув танқислиги каби ҳаёт учун хавфли омилларни ҳисобга олдилар.
Экспертлар Италия дунёнинг энг соғлом мамлакатлари рейтингида етакчи ўринни эгаллашини мамлакатдаги тиббиётнинг юқори сифати, сабзавотлар ва зайтун ёғи билан бойитилган парҳез, янги барра маҳсулотлар, мевалар, ёғсиз гўшт ва балиқни истеъмол қилиш билан боғламоқдалар.
Энг соғлом 10 та мамлакатларнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича:
2.Исландия
3.Швецария
4.Сингапур
5.Австралия
6.Испания
7.Япония
8.Швеция
9.Исроил
10. Люксембург