...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонлик шеригини “ахлоқсизлик ишларига” олиб кетаётганини “гуллаб” қўйди


09:43, 21.10.2017 Жамият
 7 197

Асака туманидаги йўл-патруль хизмати масканида тезкор-тадбир ўтказилди ва одам савдоси билан боғлиқ жиноятнинг олди олинди.

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар тезкор ходимлари билан ҳамкорликда олинган тезкор маълумот асосида, Асака туманидаги йўл-патруль хизмати масканида тезкор-тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабарига асосланган ҳолда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Хабарда айтилишича, тадбир давомида Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи М.Д. тўхтатилиб, текширилган. М.Д. билан ўтказилган суҳбат чоғида, у танишини моддий манфаатдорлик эвазига чет давлатга олиб кетаётганлиги, ойига 2500–3000 АҚШ доллари миқдоридаги ойлик тўланадиган иш ваъда қилганлиги аниқланган.
 
Бироқ суҳбат чоғида М.Д. танишини аслида ундан чет мамлакатда шаҳвоний мақсадларда фойдаланмоқчилиги маълум бўлади.
 
М.Д. олдиндан олган 200 минг сўм миқдоридаги пул ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ички ишлар вазирлиги Андижон вилояти Асака тумани Одам савдоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар