...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонлик фуқаронинг уйи ва Damas автомобили ёниб кетди


12:13, 04.05.2016 Жамият
 6 239

Ёнғин чиқишига З.Раҳмоновнинг уйида олиб борилаётган пайвандлаш ишлари сабаб бўлган.

Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 142 та ёнғин қайд этилди.  Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 3 нафар фуқаро тан жароҳатлари олган.  Ушбу ёнғинларда 579 млн  сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялар ва 670 млн  сўмга яқин моддий бойликлар алангадан сақлаб қолинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ишчи ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Андижон вилояти Асака туманида яшовчи З.Раҳмоновнинг хонадонида пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларининг бузилиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 25 кв метр майдонда том қисми ва ховлисида турган Damas русумли автомобили ёниб зарарланган.
 
Хоразм вилояти Гурлан туманида яшовчи фуқаро Х.Икрамовнинг уйида ёш болаларнинг шўхлиги оқибатида ёнғин содир бўлиб, молхонасининг 70 кв  метр майдонда ҳамда қўшнисининг молхонасини 30 кв  метр майдонда том қисмлари ёниб зарарланган.
 
Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи фуқаро М.Ботировнинг уйида электр иситиш мосламасидан фойдаланилиб,  назоратсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 150 кв  метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.  

Теглар:Ёнғин ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Damas 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар