...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда нималар бўляпти ёхуд “Озодлик”нинг ёзганига ишонч йўқ...ми?


18:31, 11.05.2018 Жамият
 16 279

Андижон шаҳрида бўғма касаллигига гумон қилинган ташхис тасдиқланмади.

“Озодлик” интернет-нашрида Андижон шаҳрида яшовчи 3,5 ёшли болада бўғма (дифтерия) касаллиги қайд этилганлиги тўғрисида хабарлар берилган эди.
 
Мазкур масалани жойига чиқиб ўрганиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Д.Турсунова бошчилигида Республикадаги етакчи олим ва шифокорлардан иборат тезкор гуруҳ ташкил этилиб, Андижон шаҳрига юборилди.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фурқат Санаев Qalampir.uz’га хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 май куни 2014 йил 21 августда туғилган А.Шуҳратбеков “йирингли-некротик ангина” бирламчи ташхиси билан Андижон вилояти  юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Онаси берган маълумотга кўра, бемор бола 5 май куни музқаймоқ истеъмол қилган ва 6 май куни унда ҳолсизланиш, инжиқлик, рангини оқариши каби белгилар пайдо бўлган.
 
7 май куни тана ҳарорати кўтарилиши,  томоқда оғриқ кузатилгани боис бола вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган. Шифохонада мутахассислар томонидан бемор кўрикдан ўтказилгандан сўнг, унга замбуруғли ангина бирламчи ташхиси қўйилиб, ўртача оғирликда реанимация бўлимига ётқизилган. Шундан сўнг таҳлил учун тегишли биологик намуналар олиниб, лабораторияга топширилган ва барча муолажалар вақтида ўтказилган.
 
Бемор Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юборилган мутахассислар томонидан консилиум қилиниб, такрорий тиббий кўрикдан ўтказилди. Унга йирингли-некротик ангина ва бўғмага қўшимча текшириш буюрилди.
 
Таъкидлаш жоизки, бола 2 ёшга тўлгунга қадар миллий эмлаш жадвалига мувофиқ, бўғма касаллигига қарши 4 маротаба эмланган. Кўрсатилган малакали тиббий ёрдам натижасида 11 май куни бемор А.Шуҳратбековнинг умумий саломатлиги қониқарли, деб баҳоланди. У ҳозирда фаол ҳаракатланмоқда, овқатланиши яхши, иситмаси йўқ. Яқин кунларда уйига жавоб берилади ва шундан сўнг бемор ҳудуддаги тиббий патронаж хизмати назоратига олинади.
 
Жорий йилнинг 11 май куни микробиологик таҳлил натижалари ҳам олинди. Андижон вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бактериология лабораториясининг 2018 йил 11 майдаги 56-, 57- ва 284-сонли микробиологик текшириш натижалари ҳамда касаллик клиникаси ва кечиши асосида беморга стрептококк этиологияли йирингли-некротик ангина якуний ташхиси қўйилди.
 
Шундай қилиб, “Озодлик” нашрининг бемор А.Шуҳратбековга қўйилган бўғма касаллиги тахминий ташхиси ўз тасдиғини топмади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Озодлик Андижон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар