...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марказий банк Ўзбекистон олтин-валюта захираси ҳақида маълумот берди


17:54, 11.05.2018 Жамият
 7 209

Ўзбекистоннинг ялпи олтин-валюта захираси 28 миллиард 352 миллион АҚШ доллари миқдорини ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мамлакатнинг 2018 йил 1 май ҳолатига кўра олтин-валюта захирасини маълум қилди.
 
Унга кўра, Ўзбекистоннинг ялпи олтин-валюта захираси 28 миллиард 352 миллион АҚШ доллари миқдорини ташкил этмоқда.
 
Шундан 14 миллиард 415 миллион АҚШ доллари – хорижий валютадаги активлар, 13 миллиард 936 миллион АҚШ доллари – монетар олтин.
 
1 май ҳолатига кўра, эса Ўзбекистоннинг соф олтин валюта-захираси 27 миллиард 83 миллион АҚШ доллар миқдорда эканлиги айтилди.
 

Ўзбекистон Республикасининг олтин-валюта захиралари

млн.АҚШ долларида

Кўрсаткичлар 01.01.2018 01.02.2018 01.03.2018 01.04.2018 01.05.2018
I. Ялпи олтин-валюта захиралари 28 076,9 28 774,6 28 336,7 28 494,0 28 352,0
   1. Хорижий валютадаги активлар 14 042,8 14 775,9 14 715,4 14 517,2 14 415,9
   2. Монетар олтин 14 034,1 13 998,6 13 621,3 13 976,8 13 936,1
II. Соф олтин-валюта захиралари 26 567,5 27 250,0 26 935,1 27 086,7 27 083,8
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Марказий банк Олтин захираси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар