Амстердамдан Париж томон парвозга отланган АF-1741 рейси номаълум шахснинг ижтимоий тармоқдаги таҳдиди сабаб тўхтатилди.
Франциянинг Air France авиакомпанияси томонидан парвозга кўтарилаётган самолёт, Twitter ижтимоий тармоғидан олинган ёзма таҳдид туфайли ортга қайтарилди. Маълум бўлишича, 14 ноябрь куни учиши режалаштирилган самолётнинг экипаж аъзолари парвоз олдидан интернетни кузата туриб, Twitter ижтимоий тармоғида номаълум шахс томонидан жойланган #ParisAttacks хэштегининг остида ёзиб қолдирилган хабарнинг гувоҳи бўлишган. Унда шундай ёзилган эди: “Россияни унутдингизми? Бугун AF-1741 самолётининг Амстердам-Париж рейси билан нима бўлишини кутинг. Кеча Париж, бугун эса Брюссель ва Амстердам аэропортларига бизнинг укаларимиз томонидан ҳужум қилинади.” Бу хабардан сўнг Схипхоп аэропортидаги АF1741 рейси тўхтатилди.
Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрьда рўй берган терактдан сўнг Париж хавфсизлигини таъминлаш учун Франция ҳукумати томонидан 1.5 минг аскар жалб этилган. Мамлакатдаги хавфсизликни шахсан президент Франсуа Олланднинг ўзи назорат қиляпти.