...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ваггонер” ранчоси 725 миллион долларга сотиляпти


11:51, 16.11.2015 Олам
 3 163

“Даллас” сериали суратга олинган ранчонинг бошлагғич нархи 725 млн. доллар деб баҳоланди.

   Майдони жиҳатдан Нью-Йорк ва Лос-Анжелесдан каттароқ бўлган “Ваггонер” ранчоси сотувга қўйилди. Ранчо майдони ярим миллион акр (202500 гектар)га тенг бўлиб, у 165 йил давомида Ваггонерлар оиласига тегишли бўлган. Ранчода ҳисобидаги 100 дан ортиқ мулклар, нефт бойликлари ва ХХ асрга тааллуқли “El Ranchito Polo Club”и яхши кўринишда сақланиб қолган.

   Ранчо тарихига назар ташласак, у ерга ташриф буюрганлар орасида АҚШнинг собиқ президенти Теодор Рузвельтни кўришимиз мумкин. Шу ерда парвариш қилинган Россо Буэно лақабли от эса 100.000 доларга суғурта қилинган ва вафотидан сўнг ранчода вертикал ҳолатда дафн этилган.

   Харидорлар 2015 йилниг 20 октябрига қадар ранчонинг нархи борасида бир тўхтамга кела олмаётган бир пайтда, Wall Street Journal нашриёти томонидан ранчонинг бошланғич нархи эълон қилинди. Унга кўра, ранчо 725 млн. доллар деб баҳоланди.

   Сотувга маъсул бўлган риэлтор – австралиялик Бернард Охриц Briggs Freeman Sotheby’s International Realty компаниясида фаолият олиб боради. Ноодатий сотувлар бўйича тажрибали риэлтор Охриц 1989 йилда Сан-хосе ва Беверли-Хиллз турар-жойларини, О.Жей Симпсонга тегишли Brentwood уйини ва унинг хотини Николь Браун Симпсонга тегишли Санта-Моникада жойлашган уйнинг сотув ишларига маъсул бўлган.

   Ярим миллион акрлик ранчони сотиб олар экансиз, унга қўшиб 7 мингта йирик шоҳли моллар, табиий ресурсларга бой ва шарт-шароитлари чексиз бўлган йирик мулкнинг эгасига айланасиз. Шу билан бирга, сотув битимига 39 та трактор ҳам киритилган.

   Ранчонинг ўндан бир қисмидаги минерал ва табиий ресурслар ўрганилган бўлиб, 56.000 арк майдонда нефть ўчоқлари аниқланган. Қолган ҳудудлардаги минерал ва ҳом-ашёларнинг қиймати ноаниқлигича қолмоқда. Ранчода оқова кўл бўлиб, сувга бўлган муҳтожлик сезилмайди. Фақат кўлдан 105.000 кишини ташкил этадиган Уичито-Фолс шаҳарчаси аҳолиси ҳам фойдаланиш ҳуқуқига эга.

   Жорий йилнинг май ойида Бернард Охриц CNN телеканалига берган интервьюсида, “Ер юзида саноқли одамларгина ранчони сотиб олиш имкониятига эга” – деб айтган. Ва шу билан бирга “Сотув шартларида, ер майдонидаги минералларнинг 25 фоизига эгалик қилиш ҳуқуқи ҳозирги ранчо эгасида қолади” – дея қайд этган эди риэлтор.

   Техаснинг шимоли-ғарбий томонида жойлашган мазкур ранчони тўлиғича айланиб чиқиш учун 3-4 кун, эътиборга лойиқ жойлари билан танишишга эса 2 кун керак бўлади. Бернарднинг айтишича, харидорлар билан вертолётда кўз югуртириб чиқиш 1 соат-у 45 дақиқани талаб этади.

   Ранчода 120 нафар ишчилар оиласи билан фаолият юритади ва уларнинг 30 нафари ранчонинг юраги бўлган ковбойлар анъанасини давом эттириб келишаяпти. Улар ранчо тақдири ишни кўзини яхши биладиган харидор қўлига ўтишидан умидвор.

   Риэлтор Охрицнинг сўзларига кўра, ранчо сотувга қўйилгандан буён икки йил давомида 600 та таклиф кўриб чиқилган. Агарда бошланғич нарх бўйича сотув амалга ошса, Бернард бир миллионлик соф фойда олишни кўзлаяпти.

Мазкур ранчога 1849 йилда 21 ёшли Дэн Ваггонер асос солган эди. Унинг ўғли Том эса ранчо майдонини кенгайтириб, оилавий бизнесни ривожлантирди. Таниқли ҳайкалтарош, Том Ваггонернинг невараси Электра Ваггонер-Биггс ранчони сотувга қўйишни ва акционерлар ўртасида пулни тақсимлашни режалаштиради. Акционерлар ўртасидаги келишмовчиликлар сабаб иш судгача етиб боради ва суд қарорига икки йил қолганида, яъни 2001 йил Электра вафот этади. Тimes нашриётининг маълумотига кўра, суд сотувга руҳсат бергандан сўнг қарши томонларнинг аппеляциясини кўриб чиқиш ишлари яна 10 йилгача чўзилган эди. Судя Дэн Бред Майкнинг ранчо сотувига берган рухсатидан сўнг Бернард Охриц ишга киришган.

   Эслатиб ўтамиз, кўплаб мамлакатлар телевидениесида эфирга узатилган “Даллас” сериали 13 йил давомида айнан “Ваггонер” ранчосида суратга олинган.
Ёдгор Абдулло

Теглар:Ваггонер Даллас сериал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!