14 бўлимдан иборат мазкур сайт содда интерфейс шаклида ишлаб чиқилган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳар бир соҳага ахборот технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилиб келинаётир. Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсати Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124 сонли қарорида ҳам медиа-соҳасини янада ривожлантириш, жумладан, ахборот технологияларининг фойдаланиш самадорлигини ошириш ҳақида сўз боради.
Янги сайтга планшет, андроид тизимида ишловчи мобиль алоқа воситалари орқали ҳам кириш мумкин. 14 бўлимдан иборат мазкур сайт содда интерфейс шаклида ишлаб чиқилган. Ундан Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти, авлодлари, моддий ва маънавий мероси билан боғлиқ янгиликлар, тарихий обидалар харитаси, маънавият, илм-фан тараққиёти йўлида қилган хизматлари ва давлат бошқаруви тўғрисидаги “Темур тузуклари” асаридан олинган манбалар, маълумотлар, темуршунос ва тарихчи олимларнинг илмий манбалари акс эттирилган видеолавҳалар жой олган. Жаҳон аҳлининг Амир Темур сиймосига бўлган қизиқиши, таниқли олимларнинг Соҳибқирон ҳақидаги фикрлари кенг ўрин эгаллаган. Фойдаланувчилар сайт орқали Амир Темур фаолияти ва ҳаёти ҳақидаги электрон ресурсларни кўчириб олиш имкониятига ҳам эга. Барча манбалар ўзбек, инглиз ва рус тилларида қўйилган.