...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британиялик 5 киши печенье ўғирлагани учун ҳибсга олинди


18:01, 07.04.2016 Олам
 2 472

Суд залидан олиб чиқиб кетилаётган ўғрилардан бири эса “печенье ейдиганлар борми?”, – деб бақирди.

Буюк Британияда 5 киши суд қурорига асосан қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Улар Jammie Dodgers печеньелари ортилган фургонни ўғирлаб кетганликда айбланмоқда. Бу ҳақда “News.rambler.ru” нашри хабар берди.

Ушбу печеньеларнинг умумий баҳоси 20 минг фунт стерлинг – 28 АҚШ доллари деб баҳоланмоқда.

Жиноят аслида бундан қарийб 1 йил аввал, 2015 йилнинг 17 июнида содир этилганди. Ливерпуллик 5 фуқаро Burton’s Biscuits компаниясига курьерлар кўринишида киришган ҳамда орадан кўп ўтмай Jammie Dodgers печеньелари ортилган DHL юк ташиш фургонини ҳайдаб корхонани тарк этишган. Бунинг учун улар ичи бўш фургонни, фабриканинг мол ортилган фургонига алмаштириб қўйишларига тўғри келган ва улар буни муваффақиятли амалга оширишган.

Кейинроқ ушбу транспорт воситаси йўл четидан ташлаб кетилган ҳолда топилган. Бироқ унинг ичидаги 240 дона печенье қадоқлари ғойиб бўлган эди. Ўғриларни топишга қаратилган ҳаракатлар самара бермай турган бир вақтда уларнинг шахси ва қаерда экани кузатув камералари орқали аниқланди ва полиция ўғриларнинг изига туша олди.

Кардиффнинг қироллик суди ўғриларни турли муддатдаги қамоқ жазосига хукм қилди. Жиноятчиликка бош-қош бўлган Энтони Эдгертон 3 йилу 8 ойни қамоқда ўтказади.

Шуни айтиш керакки, сўроқ қилинган вақтда ҳам 5 нафар жиноятчининг бирортаси печеньени қаерга яширганларини айтмади. 
Умида Якубова

Теглар:Буюк Британия печенье ўғирлаган 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!