Бугун Қирғизистон Республикаси президентининг Тошкентга ташрифи кутилмоқда.
Бугун, 5 октябрь куни Қирғизистон президенти давлат ташрифини амалга ошириш учун Тошкент шаҳрига учиб кетгани хабар қилинди.
Икки давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашадилар.
Давлат раҳбарлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюрадилар.
Музокаралар якунлари бўйича Президентлар Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида Қўшма декларацияни қабул қилиши кутилмоқда.