...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алла Пугачеванинг “Миллион алых роз” қўшиғи ўғирланган бўлиб чиқди


18:26, 07.12.2016 Бу қизиқ
 7 828

Бу қўшиқни Пугачевадан 14 йил олдин эронлик қўшиқчи куйлаган. Гугуш куйлаган қўшиқ номи “Мильон гули роз”.

Алла Пугачеванинг “Миллион алых роз” (Миллион алвон гуллар) қўшиғини аксарият тингловчилар яхши билади. Пугачева бу қўшиғини биринчи марта 1983 йилда куйлаган.
 
Қўшиқ ўша йилнинг ўзидаёқ хит тароналар сафидан ўрин олган ва санъат шайдоларининг кўпчилиги ҳозиргача уни севиб тинглаб келади. Қўшиқ ҳақиқатдан ҳам ҳиссиёт ва муҳаббатга тўла. Балки шунинг учун у аёлларнинг севимли таронасига айланган.
 
Бироқ, Пугачева мухлисларининг кўнглини хижил қилишга тўғри келади. Чунки Алла Пугачева ушбу хит қўшиғини ўғирлагани маълум бўлди.
 
Қўшиқ асли 1969 йили келиб чиқиши озар миллатига мансуб бўлган эронлик қўшиқчи ва актриса Гугуш томонидан куйланган. Унинг асл исми Фаиге Атешин.
 
Гугуш Туркия, АҚШ, Кавказорти ва Осиёда машҳур. Унинг “Мильон гули роз” қўшиғи Алла Пугачеванинг “Миллион алых роз” қўшиғига асос бўлган. Эронча қўшиқ 14 йилдан сўнг рус тилида янграй бошлаган...
 
Қуйида уларни таққослашингиз мумкин. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Алла Пугачева Гугуш Миллион алых роз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!