Сайлов жараёнларида сайловчилар қаторида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз ҳам ўз овози билан иштирок этди.
Сайлов жараёнларида сайловчилар қаторида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз ҳам ўз овози билан иштирок этганини айтди.
“Бу кун, шахсан, мен учун, ўйлайманки, бутун Ўзбекистон халқи учун муҳим ҳисобланади. Буни фуқароларнинг ўзи ҳис этиб тургани бизни қувонтиради. Халқнинг ўз сиёсий танловини эркин билдира олиш – бу ҳуқуқий бахт-ку”, дейди Алишер Файз.
Санаъткор дунёнинг айрим мамлакатларида ҳаёт алғов-далғов, таҳликали бўлиб турган даврда Ўзбекистон фуқаролари эмин-эркин, тинчлик-хотиржамлик билан ўз келажагини белгилаётганини таъкидлади.
“Жаҳоннинг айрим давлатларида, ҳатто, душманингга раво кўрмайдиган нотинчликлар бўлиб турибди. Ўзбекистонда эса бугун фуқаролар эрта тонгдан ўз келажагини, тақдирини белгилаш мақсадида сайлов участкаларига йўл олди. Кўз тегмасин, Ўзбекистонни қаерига борманг одамларнинг кайфияти кўтаринки. Бу одамларнинг кўнгли ҳам ҳамоҳанглигини билдиради”, дейди санъаткор.
Алишер Файз ўзи танлаган номзодининг сайловолди дастурини ўрганиб чиқганини, бошқа номзодлар билан фарқни билиш учун уларнинг ҳам сайловолди дастурлари билан танишиб чиққанини айтди.
“Бугун биз танлаган номзод, нафақат бизни, балки келажак авлоднинг ҳам ишончини оқлаши керак. Ёш авлод биз қилган қарор тўғри бўлганини ҳис қилиши учун бугун биз кенг ўйлаб, чуқур таҳлил қилган ҳолда овоз беришимиз лозим. Мен танлаган номзод бизнинг ишончимизни оқлашига ишонаман”, дейди Алишер Файз.