Учрашув 2018 йилнинг 27 март куни Касабланка шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланди.
Учрашув 2018 йилнинг 27 март куни Марокашнинг Касабланка шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан ФИФА кунлари фақат март ойида мавжуд.
Табиийки, бу кунларда ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган жамоалар кучли рақибларга қарши баҳс олиб боришга ҳаракат қилишади.
Ўзбекистон футбол федерацияси тарихда биринчи марта бевосита Жаҳон чемпионати олдидан мундиал қатнашчиси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришди”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Марокаш терма жамоаси 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган бўлиб, “B” гуруҳида Португалия, Испания ва Эрон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Франциялик мутахассис Эрве Ренар шогирдлари ЖЧ саралашининг “С” гуруҳидаги сўнгги ўйинда Кот д‘Ивуар терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритган.
Сўнгги бор марокашликлар 1998 йил Франция жаҳон чемпионатида иштирок этишган.
Марокаш терма жамоаси таркибида Мехди Бенатия, Муборак Буссуфа, Набил Дирар ва Ашраф Ҳакими каби машҳур футболчилар тўп суради.