...
МЕНЮ
ONLINE TV

Австриядаги портлаш сабаблари маълум бўлди


13:28, 13.12.2017 Олам
 2 709

Баумгартен табиий газ тақсимлаш станциясида портлаш оқибатлари бартараф этилди, станция меъёрида ишлай бошлади.

Аввалроқ, Австриянинг Баумгартен табиий газ тақсимланадиган станциясида портлаш рўй бергани ва айрим давлатлар, хусусан, Италиянинг бу ҳолатдан келиб чиқиб мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилгани тўғрисида хабар берган эдик.

Бугун Баумгартен табиий газ тақсимлаш станциясида портлаш оқибатлари бартараф этилди, станция меъёрида ишлай бошлади, деб хабар бермоқда Gas Connect Austria компанияси.

Компания директори Гаральд Штиндлнинг изоҳ беришича, Баумгартенда янги ускуналарни ўрнатиш жараёнида юзага келган техник хатоликлар сабаб ёнғин ва портлаш келиб чиққан. Бу портлаш ва ёнғин натижасида, бир киши ҳалок бўлган ва 18 нафари турли даражада жароҳатлар олишган. 
Обил Сафаров

Теглар:баумгартен Австрия Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 507

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!