...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ким Чен Ин кўпроқ ядро қуроли яратишга ундамоқда


13:23, 13.12.2017 Олам
 2 442

КХДР раҳбари атом бомбаси, водород бомбаси ва “Hwasong-15” баллистик ракетасининг яралишини катта тарихий ғалаба деб баҳолади.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин олимлар ва ҳарбийларга кўпроқ ядро қуроли ишлаб чиқиш лозимлиги ҳақида буйруқ берди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.
 
Ким Чен Ин “Hwasong-15” баллистик ракетасини ишлаб чиқишда иштирок этган барчани шахсан ўзи тақдирлаган.
 
Мутахассислар, ҳарбийлар билан бирга ядро кучининг сонини ва сифатини ошириш учун янгича турдаги қурол-аслаҳалар ва ускуналар ишлаб чиқаришда давом этишмоқда.
 
Ким Чен Ин Шимолий Корея турли хилдаги қурол-яроғлар ишлаб чиқариши лозимлигини таъкидлаган. Атом бомбаси, водород бомбаси ва “Hwasong-15” баллистик ракетасининг яралишини катта тарихий ғалаба деб баҳолади.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 ноябрь куни Шимолий Корея АҚШдаги исталган жойга тушиш имкониятига эга бўлган “Hwasong-15” ракетасини ҳавога учирган эди. Ундан бир кун аввал, яъни 29 ноябрда ҳам КХДР яна бир баллистик ракетани учирганди
Дурдона Расулова 

Теглар:Шимолий Корея Баллистик ракета Hwasong-15 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!