...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ажабо! Навоийлик фуқаро 30 йилда 9 марта судланди


16:15, 17.03.2018 Жамият
 6 560

Ўтган йилнинг ёз фаслида унинг уйида тинтув ўтказилганида 10 дона гугурт қутисига солиб сақланган "марихуана" гиёҳвандлик воситаси топилди.

Карманалик (Навоий вилояти) 50 ёшдан ошган С.Холтоев (исм-шарифлар ўзгартирилган) 20 ёшидан бошлаб жами саккиз маротаба судланган.
 
Озодликдан маҳрум қилиш, жарима, ахлоқ тузатиш жазоларининг ҳеч биридан тўғри хулоса чиқармаган бу кимса жиноят қилишда давом этаверган.


 
Ўтган йилнинг ёз фаслида унинг уйида тинтув ўтказилганида 10 дона гугурт қутисига солиб сақланган "марихуана" гиёҳвандлик воситаси топилди.
 
Жорий йилнинг январь ойида жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди С.Холтоевни тўққизинчи марта суд қилди. Унга кўра, жиноятчи беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Фирдавс БЕК 

Теглар:Суд жиноятчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар