...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Сохта” асал учун жарима – 2 миллион 500 минг сўм!


16:06, 17.03.2018 Жамият
 4 158

Сохта асал ва асал маҳсулотларини мамлакатга олиб кириш ва сотиш билан шуғулланганларга ҳам худди шундай жазо тайинланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексни асал ва асал маҳсулотларини сохталаштирганлик учун жавобгарликни кўзда тутувчи янги модда билан тўлдириш кўзда тутилмоқда.
 
Сохталаштириш деганда табиий асалари асалига турли аралашмаларни қўшиш, асални унга ўхшаш маҳсулотлар билан алмаштириш, маҳсулот сифати ва таркибини била туриб ўзгартириш тушунилади.


 
Ушбу талабларни бузган шахсларга энг кам иш ҳақининг 3 баробаридан 5 баробаригача жарима солиш белгиланмоқда. Агарда ҳуқуқбузарлик бир йил давомида қайта содир этилса жарима миқдори энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача ошиши мумкин.
 
Мансабдор шахслар эса ЭКИҲнинг 5 баробаридан 10 баробаригача, йил давомида такрорлайдиган бўлса, ЭКИҲнинг 10 баробаридан 15 баробаригача жаримага тортилиши мумкин.
 
Сохта асал ва асал маҳсулотларини мамлакатга олиб кириш ва сотиш билан шуғулланганларга ҳам худди шундай жазо тайинланади.
Фирдавс БЕК 

Теглар:Асал жарима 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар