...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистондаги нотинч вазият бўйича экспертлар ўз мулоҳазалари билан бўлишди


19:20, 19.07.2018 Жамият
 3 032

Эксперт Афғонистоннинг барқарорлиги Марказий Осиё хавфсизлигига сабаб бўлишини таъкидлади.

Афғонистондаги нотинчи вазият борасида бир неча экспертлар ўз мулоҳазаларини билдириб ўтади.
 
Жумладан, “Марказий Осиё” таҳлилий гуруҳи раҳбари, сиёсатшунос Владимир Парамонов Афғонистонда барқарор вазиятни яратиш ва сақлаб қолиш учун ИШИД жангариларининг сонига, режалари ва ҳаракатларига аниқлик киритиш зарурлигини таъкидлайди.
 
Унинг қайд этишича, Афғонистон ичкарисидаги вазиятни ўзаро назорат қилиб туриш, “Толибон” вакиллари билан бир музокара столига ўтириш асосий чора-тадбирдир. Бу масала, хусусан яқинда бўлиб ўтган Тошкент халқаро конференцияси доирасида кўриб чиқилган – дейди эксперт.
 
Ушбу конференцияда кўрилган масалаларни қўллаб-қувватлаш, конференция иштирокчилари эса ўз навбатида Ўзбекистонга интеллектуал ресурсларини жўнатиши зарурлиги айтилади.
 
Парамоновнинг таъкидлашича, Афғонистонни ривожлантириш масалалари ва унинг қўшни давлатлар билан муносабатлари бўйича тадқиқот ва таҳлилий ишларни кенгайтириш ҳамда АҚШ, Россия ва Хитой каби қудратли давлатларни жалб қилиш зарур. Ушбу тадбирларда илмий-таҳлилий асосланган, тизимли ечим, мақул ғоя ҳамда янги схема ва алгоритмлар ишлаб чиқилса натижаларга эришиш мумкин.
 
Экспертнинг фикрича, жангарилар Афғонистон бўйлаб Марказий Осиё мамлакатлари чегараларини бузиб ўтишини эътибордан қочирмаслик кераклиги, шундай холат рўй берадиган бўлса, МО минтақасида экстремистик бўлинмалар таҳдидлари фаоллашади.
 
Бундан ташқари, Афғонистон томонидан таҳдид туғиладиган бўлса, биринчи навбатда Қирғизистон ва қайсидир даражада Қозоғистон ҳамда қисман Тожикистон ва Туркманистонни безовта қилиши мумкин. Дунёда бирон бир минтақа мамлакатлари диний экстремистик ва террористик кучларга қарши катта тажрибага ва натижаларга Ўзбекистон каби эга эмаслиги албатта, ижобий ҳолат.
 
Лекин шу билан бирга ҳаммувофиқ интеллектуал қўллаб-қувватлаш зарурияти туғилмоқда. Минтақа мамлакатларининг етакчилари ўзларининг сиёсий қарашлари таъсиридан чиқа олмаётганлиги сабабли, Ўзбекистонга интеллектуал ресурсларни жўнатиш борасида бирон бир олдинга силжиш кузатилмаяпти. Шунинг учун ҳам ҳозирча бюрократик ва сиёсий механизм сақланиб қолмоқда.
 
Марказий Осиё мамлакатлари мустақил равишда деярли бирон натижага эриша олишмас экан, у ҳолда Россия, Хитой ёки Ғарбни жалб қилиши яхшироқ бўлади. Бироқ, минтақадаги хавфсизлик муаммолари Марказий Осиё давлатларига каттароқ ташқи таъсирларни юклаши мумкин.
 
Қозоғистонлик сиёсатшунос Айдос Сарим ҳамкасбининг фикрларига қўшилган ҳолда, минтақа мамлакатларида сўнги ўттиз йил мобайнида маҳаллий худбинлик турли даражаларда кўзга ташланиб келганлигини, бугунги кунда минтақа хавфсизлиги ва иқтисодий ривожланиши учун жиддий ҳамкорлик қилиш кераклигини таъкидлаб ўтади. Шунингдек, эксперт минтақада тарихан маданий, диний, тил, иқтисодий ва сиёсий қардош халқлар яшаб келишини ҳамда истиқболли тараққиёт учун минтақа ягона масъулият муҳитини яратиши зарур.
 
Айдос Сарим Афғонистоннинг барқарорлиги Марказий Осиё хавфсизлигига сабаб бўлишини таъкидлаб ўтди.
 
Умуман олганда, Афғонистондаги ички сиёсий-иқтисодий вазият барқарор бўлиши учун, Марказий Осиё давлатларининг етакчилари минтақа хавфсизлиги ва иқтисодий тараққиёти йўлида ягона ёндошувга эришиши зарур.
Санжар Жўра

Теглар:Афғонистон Марказий Осиё Толибон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар