Унда тинчлик масалалари муҳокама қилинади.
Аввалроқ, Россия 12 мамлакат ҳамда “Толибон” гуруҳи вакилларини Афғонистондаги тинчлик масалалари бўйича Москвада йиғилишга чақирган эди. Ушбу йиғилишда сентябрда ўтказилиши керак бўлган. Лекин конференция Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғанининг илтимосига кўра қолдирилганди.
Маълумот ўрнида, ҳозирги кунда долзарб масалага айланган афғон муаммосини ҳал қилиш бўйича 26-27 март кунлари Тошкентда халқаро конференция ўтказилган эди. Унда Президент Ашраф Ғани иштирок этиб, нутқ сўзлаган. “Толибон” вакиллари эса конференцияга келмаган.