Афғонистон томони Ташқи ишлар вазирлигининг 18 июндаги Баёнотида келтирилган тинчлик музокаралари жараёнига кўмак кўрсатиш тўғрисидаги Ўзбекистон ҳукумати мавқеини тўлиқ қўллаб-қувватлаган.
Учрашув бошида Муҳаммад Ҳаниф Атмар қурғоқчиликдан жабр чеккан Афғонистон халқига кўрсатилган гуманитар ёрдам учун Президент Муҳаммад Ашраф Ғани номидан Ўзбекистон Ҳукумати ва халқига самимий миннатдорлик изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Афғонистон ва минтақа кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Президент маслаҳатчиси Афғонистондаги вазият ҳақида батафсил маълумот берди. У 2018 йил 26-27 март кунлари Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича изчил ва тизимли ишлар учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирган.
Шунингдек, Афғонистон томони Ташқи ишлар вазирлигининг 18 июндаги Баёнотида келтирилган тинчлик музокаралари жараёнига кўмак кўрсатиш тўғрисидаги Ўзбекистон ҳукумати мавқеини тўлиқ қўллаб-қувватлаган.
Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий, гуманитар, таълим ва бошқа соҳаларда давлатлараро ҳамкорликнинг жадал ривожланиши мамнуният билан таъкидлади ва икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Учрашувда Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этган.