Меҳмонни Ислом Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти”да Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олган.
Бугун, 26 март куни Халқаро конференцияда иштирок этиш учун Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани пойтахт Тошкентга ташриф буюриши кутилаётган эди.
Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан бугун, 26 март куни амалий ташриф билан Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти”да Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг Афғонистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.
Икки давлат раҳбарлари 27 март куни “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этади ва сўзга чиқишади.
Ташриф дастурида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани музокара ўтказиши ҳам кўзда тутилган.