...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президентига таъзия билдирди


23:04, 31.05.2017 Жамият
 2 667

Мактубда Президент Қобул шаҳри марказида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ кишиларнинг нобуд бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик сўзлари битилган мактуб йўллади.

Мактубда Президент Қобул шаҳри марказида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ кишиларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президенти ва биродар Афғонистон халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказиб қўйишни сўради. Жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 31 май куни Афғонистон пойтахти Қобулда жойлашган Германия элчихонаси яқинида даҳшатли портлаш содир бўлган эди. Автомобилга ўрнатилган бомба ҳаракатга келиши натижасида 50 киши ҳаётдан кўз юмган ва 60 киши жиддий тан жароҳати билан шифохонага жойлаштирилган эди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғани Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар