...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Ўзбекистонга келади


10:45, 17.08.2017 Жамият
 2 902

Афғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Сайид Шаҳобуддин Тимурий Ашраф Ғани ташрифи ҳақида дастлабки маълумотларни берди.

Афғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Сайид Шаҳобуддин Тимурий Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 26 йиллиги билан табриклаб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ўз фикрларини билдирди. Элчи билан учрашув ҳақида Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида хабар берилган.
 
Элчи фикрига кўра, яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклифига биноан Афғонистон Ислом Республикасининг Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга расмий ташрифи амалга оширилиши кутилмоқда. Ушбу жараёнга жиддий тайёргарлик кўрилаётгани айтиб ўтилган.
 
Мазкур ташриф доирасида хавфсизлик, темир йўл транспорти, энергетика, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, соғлиқни сақлаш, кимё ва автомобиль саноати каби соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган 20 дан зиёд давлатлараро, ҳукуматлараро, вазирлик ва идоралараро ҳужжатларнинг имзоланиши кўзда тутилган.
 
Ашраф Ғани ташрифининг аниқ муддати ҳақида хозирча маълумотлар йўқ.
 
Маълумот учун, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили лавозими таъсис этилган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Ўзбекистон Афғонистон Дипломатик алоқалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар