Истанбулдан келган фуқаролар ўзлари билан белгилангандан ортиқча заргарлик буюмларини яқиширинча олиб ўтмоқчи бўлган.
“Истанбул-Самарқанд” рейси билан учиб келган фуқаро Х.О. яшил йўлак орқали ўтар экан, белгиланган нормалардан ортиқча салкам 60 грамм тилла тақинчоқларни яширинча олиб киришга урингани фош этилган. Ушбу шахс мазкур заргарлик буюмларини нотаниш кимсанинг илтимосига биноан 25 АҚШ доллари эвазига олиб ўтиб бермоқчи бўлган экан.
Шунингдек, айни шу рейс бўйича парвозини якунлаган фуқаро М.Д.да ҳам қоидабузарлик аниқланиб, тўхтатилган. У гўёки нотаниш кимсанинг “илтимос”ига биноан 64,75 грамм оғирликдаги заргарлик буюмларини божхона назоратидан яширинча олиб кираётган пайтида тўхтатиб қолинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар вазни 65 грамгача бўлган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини шахсий эхтиёжлари учун божсиз олиб киришлари мумкин.
Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан 2 килограмга яқин заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.