Республика бўйлаб ИИБ ходимлари жиддий назорат-текширув ишларини олиб боряпти.
Унга кўра, 1 ва 2 август кунлари Самарқанд шаҳри Рудакий кўчасида жойлашган “Самарқанд спорт ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” биносида ўтказилган Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари учун тест синовлари топшириш давомида 19 нафар абитуриентлар ички тартибни бузганликлари, 10 нафар шахс бошқа абитурентлар ўрнига кирганликлари каби хуқуқбузарликлар аниқланган. Сўнгра улар тўғридан-тўғри тест синовларидан четлаштирилган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан тест синовларини қабул қилиш жараёни адолатли ва шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, Республика бўйлаб ИИБ ходимлари жиддий назорат-текширув ишларини олиб боряпти.