...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абитуриентлар диққатига! Навоийда қабул: янги йўналишлар ва сиртқи бўлимлар


22:52, 16.06.2017 Жамият
 6 965

Навоий давлат педагогика институтида янги ўқув йилида 1560 нафар талаба таълим олиш имкониятига эга бўлади.

Аввалроқ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш тартиб ва қоидаларига киритилган ўзгаришлар ҳақида xабар берган эдик.
 
Жорий йилда Навоий давлат педагогика институтида янги ўқув йилида 1560 нафар талаба таълим олиш имкониятига эга бўлади. Уларнинг 480 нафари давлат гранти, 1080 нафари тўлов-шартнома асосида қабул қилинади. Магистрлар учун эса 38 нафар талабани қабул қилиш белгиланган. Институтда жорий йил меҳнат таълими йўналиши очилди.
 
Навоий давлат кончилик институтида Навоий шаҳри бўйича ўн иккита таълим йўналишида (Олмалиқ ва Зарафшон шаҳар филиалларидан ташқари) 740 нафар абитуриент талаба бўлади. Уларнинг 205 нафари давлат гранти, 535 нафари тўлов-шартнома асосида қабул қилинади. Саккизта йўналишда 59 нафар магистр ўқийди.
 
Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти янги очилган йўналишларга бакалаврларни қабул қилиш бошланди.
 
Кончилик соҳасидаги талабалардан келиб чиқиб, 6 та махсус сиртқи бўлим очилди. Яъни металлургия, кончилик иши, кончилик электр механикаси, электр энергетикаси, машинасозлик технологияси ва машинасозлик ишлаб чиқаришларини автоматлаштириш, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш, бошқариш йўналишларига 90 нафар талаба қабул қилинади.
 
Эслатиб ўтамиз, сиртқи бўлимларга фақат айни юқоридаги ҳамда унга турдош йўналишлар бўйича таълим олган, шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналарида уч йилдан кам бўлмаган иш стажига эга, ишлаб турган соҳадан тавсиянома олган кадрларгина қабул қилинади.
 
Ўзбекистон бўйлаб қабул жараёнларига оид хабарлар ва ўзгаришларни сайтимиз орқали бериб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Навоий давлат педагогика институти Навий давлат кончилик институти Қабул Абитуриент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар