Шоир ўтган йили ҳам АҚШДа даволаниб келган эди.
“Элимизнинг ардоқли ва атоқли шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Давлат мадҳияси муаллифи, буюк устоз Абдулла Орипов соғлигини тиклаш ва янада мустаҳкамлаш учун Америка Қўшма Штатларига учиб кетдилар ва бугунги кунда муолажа олмоқдалар. Улуғ утозимизга Яратгандан соғлик, саломатлик тилаймиз. Миллатимизнинг маънавий юксалиши йўлидаги фидокорона хизматларингиз олдида ҳамиша таъзим ва ташаккурдамиз. Дурдона асарларингиз билан халқимизнинг минг йиллик олтин хазинасини янада бойитаверишингизга тилакдошмиз. Бахтимизга бор бўлинг, улуғ устоз!”, деб ёзади Муҳаммад Исмоил.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповга мустаҳкам соғлик ва хотиржамлик тилаймиз.